Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Беруний туманида содир бўлган мудҳиш ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди

Беруний туманида содир бўлган мудҳиш ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида 12 февраль соат 11.30ларда мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

1984 йилда туғилган А.Б. ўзининг бошқарувидаги «Матиз» автомашинасини Абай ОФЙ ҳудудидан ўтувчи «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» А-380 йўлининг 645-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўл сирпанчиқ бўлганлиги сабабли қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, 1987 й.т. Ш.Т. бошқарувидаги «МАN» юк автомашинаси билан тўқнашув содир этиши натижасида юк автомашинаси йўл четига ағдарилиб кетган.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Натижада «Матиз» автомашинаси ҳайдовчиси А.Б., йўловчилари — 1990 й.т. С.Мамутова, 2019 й.т. М.Қ. ҳамда 1965 й.т. Т.Р.лар воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, «Матиз» автомашинасининг қолган йўловчилари, 1989 й.т. С.С., 2000 й.т. Д.Қ. ҳамда «МАN» юк автомашинаси ҳайдовчиси Ш.Т.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг