Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Автоҳалокат оқибатида 6 ёшли қизалоқ вафот этди

Автоҳалокат оқибатида 6 ёшли қизалоқ вафот этди

2020 йил 24 сентябрь куни соат 11:30 ларда «Косонсой-Наманган» йўлининг 1 км.да фожиа юз берди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

«Нексия» русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган. Бунинг оқибатида йўлни кесиб ўтаётган пиёда 6 ёшли қизалоқни уриб юборган.

Натижада пиёда Д.А. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг