Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аудиоси тарқалган ҳоким бўйича Зойир Мирзаевнинг қарори эълон қилинади

Аудиоси тарқалган ҳоким бўйича Зойир Мирзаевнинг қарори эълон қилинади

Аввалроқ Ангрен шаҳри ҳокими Алишер Раимовга тегишли аудиоёзув тарқалганди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ушбу аудиодаги овоз эгаси ҳақиқатан ҳам Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Раимов эканлигини тасдиқлаб, ҳолат бўйича вилоят ҳокимлиги Одоб-ахлоқ комиссиясининг йиғилиши чақирилганини маълум қилганди.

Бугун ушбу йиғилишни комиссия раиси – вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Музаффар Файзиев олиб борган.

Унда Ангрен шаҳри ҳокими Алишер Раимовга тегишли бўлган, давлат хизматчиси учун номақбул сўзлар, ҳақоратлар ишлатилган аудиоёзув кескин танқидий муҳокама қилинган.

«Ангрен шаҳри ҳокими Алишер Раимов ҳолат бўйича комиссияга тушунтириш берди, ҳатти-ҳаракатлари учун қаттиқ пушаймон эканлигини билдирди.

Комиссия бу ўринда давлат хизматчисига доир одоб-ахлоқ қоидалари бузилганини қайд этди ва йиғилиш баённомаси асосида вилоят ҳокимига ходимнинг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан тегишли чора кўриш учун тақдимнома киритди.

Вилоят ҳокимининг бу масала юзасидан қарори расмий веб сайтимиз ва матбуотда эълон қилинади», дейилади Тошкент вилояти ҳокимлиги хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг