Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Арисда йўқолиб қолган мингга яқин бола топилиб, ота-оналарига қайтарилди

Арисда йўқолиб қолган мингга яқин бола топилиб, ота-оналарига қайтарилди

Фото: zakon.kz

Маҳаллий ижро органларидаги маълумотларга кўра, портлаш содир бўлган ҳарбий қисм яқинидаги шаҳардан эвакуация қилинган ва психологик ёрдамга муҳтож аҳоли учун Чимкент, Туркистон, Ордабаси ва бошқа туманларда 47та марказ ташкил этилган. Бу марказларда 4 минг киши, жумладан 886 бола бор.

Тезкор гуруҳлар томонидан 945 нафар бола топилиб, ота-оналарига топширилган. Яна 14 нафар боланинг ота-онасини (24 июнь, соат 23 00 ҳолатига) қидириш ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистоннинг Арис шаҳарчасидаги ҳарбий қисмда жойлашган ўқ-дори омборхонасида кучли портлаш содир бўлди.

Атрофга ёғилаётган ўқ ва осколкалардан саросимага тушган аҳоли яқинроқ ҳудудлардаги шаҳарларга қочишди. Чимкент аҳолиси шаҳарлараро йўлга чиқиб, қочқинларга сув етказиб бериб турди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг