Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ элчихонасининг собиқ биноси олдида ўндан ортиқ ёшлар муштлашишди

АҚШ элчихонасининг собиқ биноси олдида ўндан ортиқ ёшлар муштлашишди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

21 июль куни соат 14.30 да 102 рақамига Чилонзор туманининг 3-кварталида яшовчи аҳолидан келиб тушган хабарга кўра, Чўпонота кўчасида илгари АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси жойлашган бинонинг яқинида ўндан ортиқ ёшлар жанжаллашаётгани аниқланди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Ҳодиса жойига Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси 4-батальони ходимлари етиб келишди. Патруль автомобилини кўрган ёшларнинг бир нечтаси қочиб кетишган, етти нафари эса қўлга олиниб, энг яқин ички ишлар бўлимига олиб келинган. Қўлга олинганлардан бири – муқаддам судланган 28 ёшли Э.Ш. текширилганда унинг автомобили салонидан учта пичоқ, барсеткасидан эса 3 флакон «Тропикамид», 1 флакон «Риноксил», 6 таблетка «Селофен» топилди.

Ҳозирда Чилонзор тумани ИИО ФМБ 4-сон ички ишлар бўлими томонидан текширув ўтказилмоқда. Текширув давомида ҳодисанинг бошқа иштирокчиларининг шахслари аниқланиб, сўнг барча иштирокчиларнинг ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг