Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ангренда «Ласетти» ёниб кетди

Ангренда «Ласетти» ёниб кетди

2021 йил 11 июнь куни соат 22:30 ларда, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 180-километрида ЙТҲ содир бўлди.

Ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган Р.С. бошқарувидаги «Ласетти» русумли ҳамда ҳайдовчи, 1962 йилда туғилган М.Ю. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлиб, зарб оқибатида «Ласетти» русумли автомобилда ёнғин юзага келган.

Ёнғин бартараф этилган, тўқнашув натижасида «Ласетти» русумли автомобиль йўловчиси, 1989 йилда туғилган Н.Ш. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг