Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора олаётган вақтида ушланди

Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора олаётган вақтида ушланди

Фото:«Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Н.Х. фуқаро О.Б.ни юқумли касалликлар бўлимига кичик тиббий ходим вазифасига ишга қабул қилиш эвазига бирлашма кадрлар бўлими бошлиғи Н.С. орқали 2,5 млн. сўм пулларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Х. ва Н.С.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг