Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижондаги йирик корхонада кучли ёнғин рўй берди (видео)

Андижондаги йирик корхонада кучли ёнғин рўй берди (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Андижон шаҳар Сой кўчаси 5-уйда жойлашган «DINAR TEXTILE» МЧЖда содир бўлган ёнғин юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

2019 йил 25 октябрь куни соат 23:36 да Андижон шаҳар Сой кўчаси 5-уйда жойлашган «Кичик саноат зонаси» ҳудудидаги «DINAR TEXTILE» МЧЖда (раҳбари Киргизов Шерзодбек Абдугаффор ўғли) ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ЁХБ МДХга хабар берган.

Олинган хабарга асосан ёнғин содир бўлган манзилга биринчи бўлиб соат 23:40да Андижон шаҳар ЁХБ 1-сонли ёнғин қутқарув қисми бошлиғи билан 2 та бўлинмалар етиб борган, ёнғин 2019 йил 26 октябрь куни соат 00:30да ўраб олиниб, 2019 йил 26 октябрь куни соат 02:45 да ўчирилган.

Дастлабки ўрганишлар натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди, ёнғинга биринчи ёнғин ўчириш экипажлари етиб борган вақтда «DINAR TEXTILE» МЧЖнинг (тахминан) «қуритиш» цехидаги Туркияда ишлаб чиқарилган, 1900 С ҳароратда матоларни қуритувчи «RAM» қуритиш ускунаси юқори қисмида бошланган ёнғин натижасида ушбу цехнинг том қисми қулаб тушиб, ёнғин томнинг очиқ жойидан «маъмурий бино», «матога ишлов бериш», «маҳсулотлар сақлаш омбори» ва «бўёқлаш» цехларининг том ва ички қисмларига тарқаётган бўлган.

«DINAR TEXTILE» МЧЖнинг барча цехларининг том қисмлари умумий бўлганлиги учун ёнғин қисқа муддатда бутун том бўйлаб ва «маҳсулотлар сақлаш омбори»даги айрим маҳсулотларга тарқалган.

Ёнғиннинг тахминий майдони 1500 кв.метр.

«DINAR TEXTILE» МЧЖ 2018 йилда Андижон шаҳридаги эски машинасозлик заводи ўрнида қурилган. Корхона калавадан матоларни тўқиш, бўяш, матога ишлов бериш ва сақлаш фаолияти билан шуғулланган. «DINAR TEXTILE» МЧЖ 4 қаватли «маъмурий бино»сини 3 ва 4-қаватлари фойдаланилмасдан таъмирлаш учун тайёрланаётган бўлган.

Ёнғиндан «DINAR TEXTILE» МЧЖнинг 4 қаватли «маъмурий бино»си ички қисми, «матога ишлов бериш» ҳамда «бўёқлаш» цехларидаги чет давлатлардан келтирилган турли хил ускуна ва дастгоҳлар, «маҳсулотлар сақлаш омбори»даги тайёр матоларнинг асосий қисми, бино том қисмининг маълум бир қисми сақланиб қолинган.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар аниқланмоқда.

Ёнғиндан корхона ишчи хизматчилари тан жароҳати олмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг