Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижондаги уйда газ чақнаши оқибатида икки киши жароҳатланди

Андижондаги уйда газ чақнаши оқибатида икки киши жароҳатланди

Фото:«Спутник»

2019 йил 15 март куни Андижон туманида жойлашган уйда С.К. ва унинг рафиқаси Н.Н.лар электр чироғини ёққан вақтида газ плитасидан сизиб чиқиб, хонага йиғилиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада С.К. ва Н.Н.лар куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Гарчи кунлар исиётган бўлса ҳам газ билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар содир бўлиб турибди. Жорий йилнинг 3 март куни Чинозда икки киши ис газидан вафот этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг