Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда юк автомобили одамлар устига юриб кетди (видео)

Андижонда юк автомобили одамлар устига юриб кетди (видео)

Фото: ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 5 июнь куни соат 19:00 ларда, Андижон вилояти, Андижон тумани, Завроқ МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида ҳайдовчи У.З. «Газ-5327» русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва «Pemco» номли автомашиналарни таъмирлаш устахонаси олди томонида тўхтаб турган «Матиз» ҳамда «Спарк» русумли автомобиллар билан тўқнашув содир этган.

Натижада, ҳодиса жойида бўлган фуқаролар Н.Қ., О.З., Х.Э., А.М. ва вояга етмаган М.И.ларга турли даражадаги тан жароҳати етган.

Юк автомобиль ҳайдовчиси тиббий текширувдан ўтказилганда мастлик ҳолати тасдиқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг