Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда вояга етмаган қизлар адашиб қолди

Андижонда вояга етмаган қизлар адашиб қолди

Андижон вилояти Пахтаобод туманида 12 август куни соат 15:30 ларда вояга етмаган 2 қиз маҳалласида ўйнаб юриб, туман марказига қатновчи автобусга чиқишган ва адашиб қолишган.

Шу куни соат 20:10 ларда Миллий гвардия Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси командири қизларни учратиб қолган. Ходим зудлик билан ота-онаси ва яшаш манзилини аниқлаган.

Адашган қизлар шу куни соат 22:20 да онасига соғ-саломат топширилган. Суриштирув даврида бу қизларнинг бири 2009 йилда, иккинчиси 2012 йилда туғилгани аниқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг