Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда Миллий гвардия ходими ЙТҲга учраб вафот этди

Андижонда Миллий гвардия ходими ЙТҲга учраб вафот этди

Фото:«Дарё»

23 апрель куни Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани ҳудудидан ўтган Балиқчи–Андижон автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига таяниб «Дарё» хабар тарқатган.

Фото:«Дарё»

Хўжаобод туманида яшаган ҳайдовчи, Миллий гвардия вилоят қўриқлаш бошқармаси алоҳида батальон сафдор ходими Н.Д. хизматдан ташқари вақтида ўзига тегишли бўлган Nexia русумли автомобилини бошқариб бораётиб, бошқарувни йўқотиб йўл четида оқиб ўтган ариққа тушиб кетган.

Натижада машина салони сувга тўлган, ҳайдовчи ундан чиқа олмай воқеа жойида вафот этган.

Хабарда айтилишича, ушбу иш юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг