Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бўз туманида банк бошқарувчиси пора билан қўлга тушди

Бўз туманида банк бошқарувчиси пора билан қўлга тушди

Фото:«Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўз туман бўлими бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Унда АТ «Халқ банки» Бўз туман филиали бошқарувчиси А.А. «М» МЧЖ билан тузилган шартномага асосан ўз маблағлари ҳисобидан иссиқхоналарни қуриб битказганлиги учун Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши жамғармасидан ажратилган 66 млн. сўмни «М» МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб бериши эвазига жамият раҳбари Ф.А.дан 10 млн. сўм пора талаб қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур маълумот Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан маълум қилинди.

Макур ҳолат юзасидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг