Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Алишер Навоий ҳайкали олдида яна ножўя ҳаракат содир этилди

Алишер Навоий ҳайкали олдида яна ножўя ҳаракат содир этилди

Скриншот

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида номаълум йигит Алишер Навоий ҳайкали олдида ножўя ҳаракат содир этгани видеоси тарқалди. 

Видеога кўра, йигит ҳайкалга тупурган. Вазиятга ИИБ тезкорлик билан муносабат билдирди.

«Каттақўрғон шаҳридаги «А.Навоий»  номидаги истироҳат боғида майда безорилик содир қилган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судига юборилди»,— дейилади Самарқанд вилояти ИИБ маълумотида.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал ҳудди шу жойда бошқа бир йигит шунга ўхшаш ҳатти-ҳаракат содир этган ва 15 сутка маъмурий қамоқ билан жазоланганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг