Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Албанияда яна зилзила содир бўлди

Албанияда яна зилзила содир бўлди

Фото: «Euronews»

Албанияда бугун, 1 январь куни кучи 4,2 балга тенг зилзила содир бўлди, дея хабар берди «Euronews».

Бу сафарги ер силкиниши ҳам Албания ғарбида, кўҳна Дуррес шаҳри яқинида кузатилди. Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча хабарлар йўқ.

АҚШ Геология хизмати маълумотига кўра, зилзила эпицентри Дурресдан 27 километр шимоли-ғарбда жойлашган.

2019 йилнинг 26 ноябрь куни Албанияда содир бўлган 6,5 балли зилзила оқибатида 50 дан зиёд киши ҳалок бўлган, қарийб 2000 киши жароҳат олганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг