Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

4 ёшли Мирзиё аланга ўчоғидан қутқариб олинди

4 ёшли Мирзиё аланга ўчоғидан қутқариб олинди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Бугун, 7 ноябрь куни Навоий шаҳар ФВБ ЁХБ навбатчилик қисмига М.Таробий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг ошхонасида ёнғин юз бергани тўғрисида хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати маълум қилди.

Хабар олингач, бошқарма қутқарувчилари 1 та қутқарув ва 2 та ёнғин ўчириш техникалари билан воқеа жойига зудлик билан етиб боришди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Ёнғин ўчириш автонарвони тўртинчи қаватга ўрнатилиб, махсус гидравлик қайчи ёрдамида хонадоннинг темир панжаралари кесиб олинди ва аланга ичида қолган 4 ёшли болакай қутқарувчилар: Х.Ҳақбердиев, Ғ.Ражабов Б.Элмуродов, Ф.Халимовлар томонидан қутқариб олинди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ ўчирилган. 2015 йилда туғилган Мирзиё соғ-саломат ота-онасига топширилди.

Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг