Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода «ставка» ҳозир 100 доллар бўлганми?

Бухорода «ставка» ҳозир 100 доллар бўлганми?

Ғиждувон туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси стоматолог хизмат мавқеидан фойдаланиб пул ишламоқчи бўлган. У бир фуқаронинг неварасини танишлари орқали ногиронлик нафақасига чиқаришга ёрдам беришни ваъда қилган.

Хизмати учун сўраган 100 АҚШ доллари олган вақтда жиноят устида ушланган.

Шунингдек, Шофиркон туман маданият маркази бош мутахассиси ҳам туман маданият маркази мансабдор шахслари орқали бир фуқарони шу марказнинг «Жўйнав» филиали мудири лавозимига тайинлаш эвазига пора сўраган. Ишлов берилган 100 АҚШ доллари ва 1 000 000 сўмни олган вақтда қўлга тушган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Когон туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори 100 доллар эвазига бир фуқаронинг туғма ақли заиф фарзандига 2-гуруҳ ногиронлигини олиб беришни ваъда қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг