Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Етти миллиардер ва сармоялар: улар пулларини нималарга тикишмоқда?

Етти миллиардер ва сармоялар: улар пулларини нималарга тикишмоқда?

Сармоя киритишнинг йўллари жуда кўп, бироқ омад ҳаммага ҳам эмас. Бу ерда гап омадда ҳам эмас, ишнинг кўзини билишда, тўғрироғи. Масалан, биз қуйида тўхталиб ўтадиган энг муваффақиятли сармоядорларни олайлик.

Одатда бу тоифа ишбилармонлар хилма-хилликни яхши кўришади: иқтисодиётнинг анъанавий секторларидан тортиб, энг илғор технологияларгача пулларини аяб ўтиришмайди.

Айнан диверсификация узоқ истиқболда кўплаб рискларни камайтириб, даромадни оптималлаштириш имконини беради, дейишади кўплаб таҳлилчилар ва стратеглар.


Ларри Пейж

«Google» асосчиларидан бири пулларини турли компанияларга киритиши билан ном қозонган.

Учар автомобиллардан тортиб, космик кемалар ишлаб чиқарувчи компанияларгача унинг акциялари бор.

Асосий пулларини эса қуйидаги компаниялар киритган:

  • «Tesla»
  • «Kitty Hawk»
  • «Opener»

Жефф Безос

Дунёнинг энг бадавлат кишиси, «Amazon» асосчиси узоқ муддатли сармоялар киритишни хуш кўради.

У вақти келиши билан ривожланиши кутилаётган секторларга сармоя киритишга ҳаркат қилади. Хусусан, йирик телекоммуникация компаниялари ва аэрокосмик соҳадаги стартаплар.

Асосий сармоялари:

  • «Washington Post»
  • «Blue Origin»
  • «Uber»

Карлос Слим

Бир пайтлар Карлос Слим ҳам дунёдаги энг бой одам эди. Мексикалик магнатнинг инвестициялари нефть-газ соҳасидан тортиб телекоммуникацияларгача кириб борган.

Айни пайтда эса қуйидаги компанияларда улуши бор:

  • «Realia Business»
  • «The New York Times»
  • «YPF»

Марк Цукерберг

«Facebook» асосчиси стартапларни яхши кўради. Ўз пулларини сунъий интеллект ва дастурлар ишлаб чиқишга киритяпти.

Асосий сармоялари:

  • «Vicarious»
  • «Walk»
  • «Asana»

Билл Гейтс

Анча пайт дунёнинг бадавлат кишиси ҳисобланган, «Microsoft» компанияси асосчиларидан бўлмиш Билл Гейтс ҳозир асосий вақтини ва пулларини саховатпешаликка сарфлаш билан банд.

Шунга қарамасдан, жуда кўп соҳаларга оқилона киритган инвестициялари сабабли пули ҳеч ҳам камаймайди. Масалан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва саломатлик соҳасида инқилобий ўзгариш ясаши мумкин бўлган технологиялар билан шуғулланувчи компанияларни тинмай кузатиб боради.

 Инвестициялари:

  • «Breakthrough Energy»
  • «Ventures»
  • «Berkshire Hathaway»
  • «Coca-Cola»

Бернар Арно

Француз миллиардери Бернар Арно ўз миллиардларини люкс тоифасидаги маҳсулотлар, хусусан, кийим-кечаклар сотишдан топган.

Айни пайтда LVMH компаниялари гуруҳи эгаси, нафақат модалар оламида, шунингдек, инвестициялар соҳасида ҳам узоқни олдиндан кўра билиш салоҳиятига эга.

«Модалар қироли» пулларини ўзи тушунмаган соҳаларга сарфламайди:

  • «Louis Vuitton»
  • «Christian Dior»

Уоррен Баффетт

Гап сармоялар ҳақида кетаркан, соҳанинг тирик афсонаси Уоррен Баффеттни эслмасликнинг иложиси йўқ.

У АҚШдан ташқарида ҳам энг муваффақиятли инвестор сифатида эътироф этилган. Айнан ўз стратегияси орқали дунёнинг энг бой одамларидан бирига айланди.

Аввалига пулларини банк соҳаси ва ОАВга тиккан Баффетт кейинчалик бошқа йўлларни кашф этди.

Қуйидаги номларнинг ўзи ҳам унинг кимлигини айтиб турибди, мана унинг сармоялари тикилган компаниялар:

  • «Amazon»
  • «Apple»
  • «Coca-Cola».
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг