Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЙПХ ходими жарима тўлайдиган бўлди

ЙПХ ходими жарима тўлайдиган бўлди

Фото: Xabar.uz

Жорий йилнинг 28 февраль куни «You Tube» ижтимоий тармоғида амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»ни бузиб, 5.16.2 – «Пиёдалар ўтиш жойи» йўл белгиси ўрнатилган бўлса-да, ушбу пиёдалар ўтиш жойида тўхтаб турган «Ласетти» русумли, давлат рақам белгиси 01 334 VSG бўлган транспорт воситаси акс этган видео намойиш этилди.

Амалдаги қоидаларга кўра пиёдалар ўтиш жойларида тўхташ тақиқланади.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан хизмат автомобили бириктирилган Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Ж.Раҳмоновга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома тузилган.

Хизмат автомашиналари бириктирилган барча ҳайдовчи ходимлардан зарурат бўлмаганда, сабабсиз «Йўл ҳаракати қоидалари»ни четлаб ўтиб, бошқа ҳаракат иштирокчиларига халақит бермасликлари сўралган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг