Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Яшил» ва «сариқ» ҳудудларда автобус қатновларига рухсат берилади

«Яшил» ва «сариқ» ҳудудларда автобус қатновларига рухсат берилади

Фото: Xabar.uz

Республика махсус комиссияси ахборотига кўра, 2020 йил 5 июндан бошлаб бир қатор фаолият турларига рухсат берилиши хабар қилинганди.

Шунингдек, 2020 йил 15 июндан бошлаб «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда ошхоналар, боғча ва буюм бозорлари очилади.

Бундан ташқари, 2020 йил 15 июндан «яшил» ва «сариқ» ҲУДУДЛАР ЎРТАСИДА АВТОБУС ҚАТНОВЛАРИГА рухсат берилади.

Бунда ташувчилар фаолияти қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади:

  • транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;
  • автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;
  • ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг