Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япония авто саноати хориждаги заводларида фаолиятини тикламоқчи

Япония авто саноати хориждаги заводларида фаолиятини тикламоқчи

Фото: «РИА Новости»

Япон автокомпаниялари ўзининг чет элдаги заводларида ишлаб чиқаришни секин-аста тикламоқчи, дея хабар берди «NHK» телеканали.

Шундай қилиб, «Toyota Motor Corporation» компанияси 13 май куни Буюк Британияда коронавирус эпидемияси туфайли мартнинг ўрталарида тўхтатилган иккита заводидан бирининг фаолиятини қайта тиклайди. Шунингдек, Туркиядаги заводи 12 май куни ишини давом эттиради. Аввалроқ автоконцерн Польша ва Франциядаги заводларида ишини тиклаганди. Буюк Британиядаги яна битта заводи ва Россиядаги заводларида ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Ўз навбатида «Nissan Motor Corporation» автоконцерни 18 май куни Россиядаги заводи ва июннинг бошларида Буюк Британиядаги заводи фаолиятини тикламоқчи.

Бундан ташқари, Киодо агентлигининг хабарига кўра, автомобиль ишлаб чиқарувчи «Suzuki Motor Corporation» 12 май куни Ҳиндистоннинг Харьян штати  Манесар округидаги мартнинг охирида тўхтатилган завод фаолиятини тикламоқчи. Ўша штатнинг Гургаон округидаги завод ҳам ҳозирча ишламаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг