Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна бир фожиа — Яккабоғда 13 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлди

Яна бир фожиа — Яккабоғда 13 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлди

Жорий йилнинг 30 май куни соат 19:50 ларда, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Нурафшон МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4К-319 «Танхоз-Яккабоғ-Эсат-Қозоқ» автомобил йўлининг 6 км.да ҳайдовчи, 2001 й.т. Б.Р. (эркак) «Комби-Москвич-ИЖ» русумли транспорт воситасини Яккабоғ шаҳри йўналиши томон бошқариб бораётиб, йўлнинг чап томонидан ўнг томонига югуриб ўтаётган пиёда, 2007 йилда туғилган Ғ.Т.ни уриб юбориб, йўлнинг чап томонидаги каналга ағдарилиб, ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

ЙТҲ натижасида пиёда 13 ёшли Ғ.Т. (ўғил бола) оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмокда. Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам Жиззахда эътиборсизлик оқибатида 6 ёшли бола вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Барча ҳайдовчилардан пиёдаларга эътиборли бўлишларини, пиёдалар белгиланмаган жойлардан йўлни кесиб ўтмасликларини, барча йўл ҳаракати қатнашчилари йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг