Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Damas ўрнини Volkswagen Caddy эгаллайди

Damas ўрнини Volkswagen Caddy эгаллайди

Фото: «Xabar.uz»

Президентнинг 2021 йил 27 майдаги «Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий  инвестициялар банки иштирокида «Ўзбекистон Республикасида коронавирус CОВИД-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори доирасида республикада тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги республикада тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш учун 2021 йил 1 октябрга қадар 1 000 та тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситаларини харид топширилган эди.

Бугун, 24 сентябрь кунидан бошлаб «Жиззах автомобил заводи» томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасаларига Volkswagen Caddy русумидаги тез ёрдам автомобилларини етказиб бериш бошланди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда.

Ҳозирги вақтда Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам автомашиналарининг А тоифали тез тиббий ёрдам машиналари етказиб берила бошланган. Ушбу 1000та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам автомашиналари «Дамас» русумидаги амалдаги муддати тугаган автомобиллар ўрнини эгалламоқда.

Фото: «Xabar.uz»

Мазкур тез тиббий ёрдам автомашиналари Ўзбекистоннинг барча вилоятларига етказиб берилади.

Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам автомобиллари замонавий ускуналар билан жиҳозланган халқаро талабларга мувофиқ тарзда ишлаб чиқарилмоқда. Автомобил ички қисми бемор ва тиббий ходимларнинг қулай тарзда жойлаштириш имконини беради.

Фото: «Xabar.uz»

Ушбу тез тиббий ёрдам автомобиллари 12 йиллик кузов ва 2 йил давомида чекловсиз йўл босиш кафолатига эга бўлиб, республика бўйлаб расмий хизмат кўрсатиш марказлари ва диллерларнинг мавжудлиги, кафолат ва сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш учун эҳтиёт қисмларнинг доимий мавжудлиги, хавфсизлик тизимларининг билан таъминланганлиги, давлат харидлари сайтларида рўйхатдан ўтиш ва сертификатлари мавжудлиги каби қулайликларга эга ҳисобланади.

Фото: «Xabar.uz»

Volkswagen Caddy тез ёрдам автомобиллари шаҳар транспортида юқори сифат ва яхши техник кўрсаткичлар билан ажралиб туради. Зарурат бўлганда, беморга ҳаракатни тўхтатмасдан тўғридан -тўғри машинада тиббий ёрдам кўрсатилиши мумкин. Шу сабабли аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш  самарадорлиги ва сифатини ошириш учун Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам автомобиллари танланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг