Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

UzAuto Motorsда импорт ўрнини қоплаши керак бўлган маҳсулотлар сотилмаяпти

UzAuto Motorsда импорт ўрнини қоплаши керак бўлган маҳсулотлар сотилмаяпти

«Миллий тикланиш» ДП фракциясида Ҳисоб палатасининг 2020 йил учун ҳисоботи тингланган. Бу ҳақда Алишер Қодиров маълум қилди.

Қайд этилишича, Ҳисоб палатасининг маълумотларига кўра, Хитой Эксимбанкининг жалб қилинган 156,4 миллион доллар маблағи ҳисобига барпо этилган Ангрен шина заводи 3 миллион дона шина ишлаб чиқариши ва шиналар UzAuto Motorsда импорт ўрнини қоплаши керак эди.

Бугунги ҳолат: Ангрен шина заводи қувватининг 15 фоизида ишламоқда. Омборида 100 мингта шина сотилмай турибди. Сабаби доимгидек, сифат талабга жавоб бермайди. Сўнгги икки йилда UzAuto Motors 60 млн.долларга яқин шина импорт қилган.

Лойиҳа нотўғри режалаштирилганми? Қарз тўғри ишлатилдими? Қарздан кутилган натижа олиндими?

Саволларга: «...ҳаракатлар бошланган, сифат сертификатлари олинмоқда», қабилида жавоб олинди.

Лекин савол туғилади: нимага энди?

Қарзнинг бир куни ҳам тўғри режалаштирилса фойда олиш мумкин, аксинча зарарли юкка айланади.

Икки йилдан бери бу қарз иқтисодиётимизга қанча зарар келтирмоқда?

Бундай хатолар ислоҳотларга жиддий зарар беради.

«Миллий тикланиш» ДП Инвестициялар ва ташқи савдо вазирини ушбу масала билан бир қаторда хорижий қарз-инвестицияларни самарали ишлатилаётганлиги масаласида эшитувини ташкил қилади, — деб ёзади Алишер Қодиров.

Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда кўпчиликда саволларни юзага келтирмоқда. Хусусан, bankiroff канали муаллифи қуйидагиларни ёзади:

«Мен Ўзавтомоторснинг мухлиси ва ҳимоячиси эмасман. Лекин мана бу пост ва муҳокамалардан келиб чиқилса, Ўзавтомоторс Ангрен шина заводининг бир тийинга қиммат, рақобатга дош бермаётган шиналарини сотиб олишга чақириқ кўринади. Давлатга тегишли ва самарасиз А корхона Давлатга тегишли, фақат маблағ ўзлаштириш учун яратилган Б корхонадан шина сотволса, нима қипти?

Ечимми шу? Самарасизлик устига икки карра самарасизлик-ку бу.

Нега ҳеч ким савол бермайди? Ангрен шина заводини ким давлат раҳбарига презентация қилганди? Бўйинтуруқ ташқи қарзни жалб қилишга ким бош-қош бўлганди? Нега ўтган йили минглаб ўзбекистонликларнинг ҳаётини асраш учун жалб қилинган юз миллиардлаб маблағлар Ангрен шина заводи деган қора туйнукка йўналтирилди?

Буям майли, каучук плантациялари деган аср махинацияси ортидан миллиардларни ўзлаштирганлар устида ким турганди? Нега улар шу яқин атрофда, яна энг юқори лавозимларда? Нега улар қамалмайди?», — деб ёзади bankiroff.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг