Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

UzAuto Motors «Nexia» пулига яп-янги «Tracker» таклиф қилди

UzAuto Motors «Nexia» пулига яп-янги «Tracker» таклиф қилди

Фото:«Wroom.ru»

UzAuto Motors компанияси «Chevrolet Nexia» нархи эвазига «Chevrolet Tracker» харид қилиш имкони мавжуд бўлган навбатдаги акция ҳақида эълон қилди.

Бунинг учун харидор «Chevrolet Tracker» автомобилининг 40% пулини тўлаб, қолганини 2 йил фоизсиз тўлаши лозим бўлади.

Шунингдек автомобилни гаровга қўйиш ҳамда хатардан суғурталаш акциянинг асосий шартларидан бири саналади.

Акция эълон қилинган кундан эътиборан 2019 йилнинг 30 сентябрига қадар амал қилади.

Автомобиллар сони чегараланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг