Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пойтахтдаги Нукус кўчасининг бир қисми ёпилди

Пойтахтдаги Нукус кўчасининг бир қисми ёпилди

Фото: «Xabar.uz»

2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида Миробод тумани Нукус кўчасидаги магистрал иссиқлик қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Шу сабабли, 14 май 00:00 дан кўчанинг «Аsia alliance bank» қаршисидаги қисмида йўлнинг бир томони вақтинча ёпилган.

Шунингдек, ушбу ҳудуддаги бир неча кўп қаватли уйларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.

Таъмирлаш жараёни 15 май куни тугатилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг