Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда автобус симёғочга урилди. Беш киши шифохонага тушди

Тошкентда автобус симёғочга урилди. Беш киши шифохонага тушди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳрида «ISUZU» русумли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бугун, 25 ноябрь куни эрталаб соат 07:40 атрофида 17T-сонли йўналишда ҳаракатланаётган, 18-автобус саройи тасарруфидаги, давлат рақами 01 467 UAA бўлган  «ISUZU» русумли автобус Бешқайрағоч кўчаси бўйлаб бошқариб бораётганда симёғочга урилган.

Натижада ҳайдовчи ҳамда 4 нафар йўловчи тан жароҳати олган. Улар дарҳол шифохонага етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамиятининг Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси томонидан хизмат суриштирув ишлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг