Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилоятида кўчма фоторадарлар сони кўпайтирилди. Улар қаерларга ўрнатилган?

Тошкент вилоятида кўчма фоторадарлар сони кўпайтирилди. Улар қаерларга ўрнатилган?

Фото: Тошкент вилояти ИИБ

Тезликни меъёридан ошириш оқибатида содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида, Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан фоторадарлар сони кўпайтирилди. Вилоятнинг халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўлларида онлайн режимда ишловчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ҳамда кўчма фоторадарлар ишламоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Жумладан, М39 «Алмата-Термиз» (Тошкент шаҳри ва республиканинг 8 вилоятини ва Қорақалпоғистон Республикасини боғловчи) автомобил йўли, А373 «Тошкент-Ўш» (Тошкент шаҳри ва водий вилоятларини боғловчи йўл) автомобил йўли, 4Р12 «Бектемир-Чорбоғ» (Тошкент шаҳри ва Бўстонлиқ туманини боғловчи) автомобил йўли, 4Р2 «Тошкент-Нурафшон» шаҳарларини боғловчи йўлларда тезлик назорати кучайтирилди. Кўпроқ ЙТҲ ҳодисалари содир бўлиш мумкин бўлган 4Р20 «Қорасув-Бекобод» (Тошкент шаҳри ва Бекобод шаҳарларини боғловчи) каби автомобил йўлларида онлайн режимда ишловчи 8 та кўчма фоторадарлар халқ тили билан айтганда «уч оёқли радар» лар сутканинг 24 соати мобайнида ишлатилмоқда.

Ушбу фоторадарлар орқали 1 сутка мобайнида 4000 дан ортиқ тезликни меъёридан ошириш ҳолатлари аниқланди. Ҳурматли ҳайдовчилар! Тезликни белгиланган меъёридан ошириб, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётига хавф туғдирманг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг