Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент чорраҳаларида яна бир янги чизма белгиси. У нимани англатади?

Тошкент чорраҳаларида яна бир янги чизма белгиси. У нимани англатади?

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Аввал хабар берилганидек, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари пойтахт ҳокимияти билан ҳамкорликда халқаро тажрибага асосланган ҳолда, синов тариқасида шаҳар йўлларида тирбандлик билан курашишнинг янги услубини жорий қилишмоқда.

Ўтган ҳафтада пойтахтдаги бир неча чорраҳаларда ташқи кўриниши сабабли халқ тилида «вафли чизмаси» деб номланувчи янги йўл чизмаси ётқизилганди.

Энди тирбандлик билан курашишга хизмат қилувчи иккинчи турдаги чизма ҳам қўлланила бошлади — у Амир Темур ва Осиё кўчалари чорраҳасида («Қозоғистон» кинотеатри) ўрнатилди. Чизма «конверт» шаклида бўлади.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Қайд этилишича, ҳар иккала чизма белгиси ҳам бир хил маънога эга ва бир хил мақсадда қўлланилади: тирбандликнинг олдини олиш.

«Ушбу муаммо, айниқса, чорраҳада светофор ишламаётган ҳолларда яққол кўзга ташланади: ҳатто инспектор томонидан ҳаракат бошқарилиб турилган ҳолатларда ҳам аксарият ҳайдовчилар ходимнинг рухсат берувчи кўрсатмасини кутмасдан «ўтиб олиш»га ҳаракат қилишади. Бу эса машиналар оқимининг кўчалар чорраҳасида йиғилиб қолишига ва шу билан ҳаракатнинг бутунлай тўсилиб қўйишига олиб келади. Натижада ушбу чорраҳадан ўтиш барча учун муаммога айланиб қолади ва уни ҳал қилиш учун қўшимча вақт талаб этилади.

Бир неча кенг кўча чорраҳаларида, тажриба белгиларидан ташқари вақти балан ўнгга бурилиш учун қўшимча йўллар ташкил қилинади, бу эса тиғич пайтда чорраҳаларни енгиллаштиради. Бундай имкониятга эга бўлиш учун айрим ҳудудларда аллақачон ишлаб олиб борилмоқда. Бундан ташқари, бугунги кунда кўплаб катта чорраҳаларда белгиланган қисмга кирмасдан ўнгга бурилиш имкониятини қолдирадиган тарзда ушбу турдаги белгилар қўлланилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Бу белгиларнинг иккала туридан фойдаланиш тирбандликларга қарши курашишга қаратилган ва шунинг учун сизнинг қулайлигингиз ва хавфсизлигингиз учун мўлжалланган. Сиздан бугунданоқ ушбу талабларга риоя қилишни бошлашни сўраймиз: сиз бошқа ҳайдовчиларга ўрнак кўрсатасиз ва шунда бу тажриба нимага олиб келишини ўзингиз кўрасиз», дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг