Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёда МИБ ундирган юк машинаси сотувга чиқариб юборилди

Сирдарёда МИБ ундирган юк машинаси сотувга чиқариб юборилди

Фото: Сирдарё хабарлари

Мажбурий ижро бюроси Боёвут туман бўлими иш юритувидаги Сирдарё вилоят иқтисодий судининг ижро варақаларига асосан юк автомобили сотувга чиқарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси хабар бериб ўтди.

Қарздор «Боёвутдавсувмахсуспудрат» ДУКдан ундируви «Romiton-Buxoro Magistral» МЧЖ фойдасига 595 415 221,76 сўм асосий қарз, 7 000 000 сўм пеня ва 5 000 сўм почта ҳаражати ундириш мақсадида қарздорга тегишли бўлган, 2010 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 20 503 ОAА бўлган «NORTH BEHZ» русумли юк автомашинаси ва 2010 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 20 107 GAА бўлган «SKQR380TDP» русумли ярим тиркамалар соз ҳолатда хатланган.

Ушбу хатланган автотранспорт воситасини сотиш мақсадида, нархини аниқлаш юзасидан «ELEKTRON BAHOLASH» МЧЖга юборилган. Хатга асосан давлат рақами 20 503 ОAА бўлган NORTH BEHZ русумли юк тортувчи автомашинаси 398 152 000 сўмга ва давлат рақами 20 107 GAА бўлган SKQR380TDP русумли ярим тиркама 191 535 000 сўмга баҳоланган ва «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукционга савдога чиқарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг