Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сергелидаги автомактаб бошлиғи ўринбосари қўлга тушди

Сергелидаги автомактаб бошлиғи ўринбосари қўлга тушди

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ИИБ  ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, «Ватанпарвар» ташкилотининг «Сергели Ўқув СТК» УК бошлиғи ўринбосари У.Т. фуқаро Р.ни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг