Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда тиббий ниқобсиз юрган ҳайдовчилар ва йўловчилар камералар ёрдамида аниқланмоқда (фото)

Самарқандда тиббий ниқобсиз юрган ҳайдовчилар ва йўловчилар камералар ёрдамида аниқланмоқда (фото)

Самарқандда тиббий ниқобсиз автомобил бошқараётган ҳайдовчилар ва пиёда юрган йўловчилар кўчалардаги камералар ёрдамида аниқланмоқда ҳамда қонуний чора кўриш учун юборилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

«Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Ташкилий бошқарма куч воситаларни бошқариш Ситуацион маркази ходимлари томонидан кўчада пиёда ва автотранспортда ҳаракатланиш давомида тиббий ҳимоя ниқобсиз юрган фуқаролар аниқланиб, тегишлилиги бўйича қонуний қарор қабул қилишлик учун юборилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйманг», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг