Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Расман! Тонировка бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди. Пардага текин рухсат берилди

Расман! Тонировка бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди. Пардага текин рухсат берилди

Фикрларимиз Ҳукумат томонидан инобатга олиниб, яна бир ўзгариш амалга ошди. Тонировкага оид Вазирлар Маҳкамасининг 2 августдаги 646-сонли қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.

Янгиликлар қуйидагича:

Тонировканинг ёруғлик ўтказувчанлик даражаси қуйидагича белгиланди:

  • орқа ойна (лобовой) – 100% гача;
  • орқа ён ойна (орқа эшик) – 100% гача;
  • олд ён ойнага (ҳайдовчининг ёни) – 50% гача.
  • олд ойнанинг тепа қисмидан 14 см полоса – 100% гача;
  • туристик автобус, микроавтобус ва минивен ён ойналари – 50%гача.

Тонировка нархлари биз аввалроқ эълон қилган лойиҳадан бироз фарқли (айрим қисмлари арзонроқ) бўлиб тасдиқланди:

  • Орқа ойна (лобовой) учун: ТЕКИН (рухсатнома олиш шартмас)
  • Олд ойнанинг тепа қисмидан 14 см полоса – ТЕКИН (рухсатнома олиш шартмас)
  • Орқа ён ойна (орқа эшик) учун:
  • жисмоний шахсларга - 10 баробар (2 млн 230 минг сўм);
  • юридик шахсларга - 10 баробар (2 млн 230 минг сўм);
  • хорижий ташкилотларга - 20 баробар (4 млн 460 минг сўм).
  • Олд ва орқа ён ойналар учун (барча ён ойналар):
  • жисмоний шахсларга - 50 баробар (11 млн 150 минг сўм);
  • юридик шахсларга - 50 баробар (11 млн 150 минг сўм);
  • хорижий ташкилотларга - 80 баробар (17 млн 840 минг сўм).
  • Туристик автобуслар ҳам 50 баробар (11 млн 150 минг сўм) миқдорида.

Парда масаласида ҳам катта ўзгариш:

  • агар ҳар икки томонда «боковой» кўзгулар бўлса, енгил машинанинг орқа ва ён ойналарига пардалар ўрнатишга рухсат берилди. Бунинг учун рухсатнома олиш ёки тўлов қилиш шартмас.
  • Ички ишлар органлари тонировкага рухсат берилганлиги тўғрисида махсус эмблема (голограмма) беради ва ҳайдовчилар ушбу голограммани олд ойналарга ёпиштириб юришлари лозим;
  • 2 ой муддатда тонировка учун белгиланган жарималар миқдори тонировка учун тўлов ставкаларига тенг бўлган миқдорда (ҳозир 5 млн 575 минг сўм эди) ўзгартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг