Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Расман. «GM Uzbekistan» «Matiz» ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда

Расман. «GM Uzbekistan» «Matiz» ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда

Фото: «Авторевю»

2018 йилнинг июль ойидан эътиборан «GM Uzbekistan» АЖ ишлаб чиқариш қувватларида «Matiz» русумли автомобилларни йиғиш якунланади. Бу ҳақда «GM Uzbekistan» матбуот хизмати «Xabar.uz»га хабар берди.

Ушбу қарор моделлар қаторини янгилаш борасидаги стратегияга мувофиқ ҳамда ушбу автомобилнинг техник эскирганлигини инобатган олган ҳолда қабул қилинди.

Шу муносабат билан ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларга аризаларни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилди.

«GM Uzbekistan» истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятлари бажарилишини ва автомобилларнинг тузилган шартномалар бўйича ўз вақтида ва тўлалигича етказиб берилишини таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, «Matiz» автомобили Асака автомобиль заводида ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган тўртинчи модел бўлиб, 2001 йил август ойидан йиғила бошланган. 2004 йил декабрь ойида двигатель ҳажми 1 л. бўлган «Matiz Best» ҳамда автоматик узатма қутили модификациялари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.

«Matiz» автомобиллари кичик ҳажмли автомобиллар синфига тегишли бўлиб, ушбу синфдаги автомбилларга бўлган эҳтиёж «Spark» автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш орқали қопланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг