Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қуёшда қолдирилган автомобил ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин

Қуёшда қолдирилган автомобил ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин

Фото: ИИВ ЙҲХББ

Қуёшда қолдирилган автомобилдаги иссиқ ҳаво ҳарорати 55-60 даражагача кўтарилиб, ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати автомобил эгаларини огоҳлантиради.

Қуёшнинг таъсири натижасида автомобиль ичидаги ва ташқаридаги ҳаво ҳароратини солиштирамиз:

  • вақт   –   ташқарида  –  ичкарида
  • 0 мин.      +27 даража      + 27 даража
  • 10 мин.    +27 даража      + 37 даража
  • 20 мин.    +27 даража      + 43 даража
  • 30 мин.    +27 даража      + 46 даража
  • 40 мин.    +27 даража      + 48 даража
  • 50 мин.    +27 даража      + 49 даража
  • 60 мин.    +27 даража      + 51 даража     

Қуёш нурларидан ҳосил бўлган иссиқлик автомобиль ичида жуда тез тўпланади.

«Айни кунларда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, ёз фаслининг яқинлашаётгани муносабати билан транспорт воситаларини соя ва салқин жойларда қолдиришингизни сўраб қоламиз», дейилади ИИВ ЙҲХББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг