Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қай ҳолларда ЙПХ ходими ҳайдовчининг транспортдан тушишини талаб қилишга ҳақли?

Қай ҳолларда ЙПХ ходими ҳайдовчининг транспортдан тушишини талаб қилишга ҳақли?

Фото: «Vesti.UZ»

Ҳукумат қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (ВМҚ-975, 01.12.2018 й.) тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

ЙПХ ходими қуйидаги ҳоллардагина ҳайдовчи ва йўловчилардан транспорт кабинасидан чиқишини талаб қилиши мумкин:

  • транспортдаги техник носозлик ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш учун;
  • ҳайдовчи транспортни маст ҳолда бошқараётганида;
  • транспортнинг двигатель ва агрегат қисмлари рақамлари билан ёзилган рақамлар ўртасида фарқ аниқланганда;
  • транспорт ёки юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурати юзага келганда;
  • ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этишда гумон қилинаётганда;
  • ҳайдовчининг кабинада бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши мумкин бўлганида.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг