Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги 3500 та автобусга GPS ва электрон тўлов тизими ўрнатилади

Ўзбекистондаги 3500 та автобусга GPS ва электрон тўлов тизими ўрнатилади

Фото: «Uztranstolov»

Ўзбекистон автомобиль транспорти агенлиги жамоат автотранспортини йўналишларда ишлашини назорат қилиш мақсадида «Ягона диспетчерлик маркази тизимини жорий этиш» лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу ҳақда агентлик директори Даврон Деҳқонов 25 июль куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Мазкур лойиҳага мувофиқ жорий йил якунига қадар Агентликнинг марказий аппаратида Ягона диспетчерлик маркази ва вилоят марказларида ҳудудий диспетчерлик пултлари ишга туширилади. Нукус ва Тошкент шаҳарлари, вилоятлар марказларида 3500 та автобусга масофадан туриб назорат қилиш мақсадида GPS қурилмалари, шунингдек электрон тўлов тизими ўрнатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг