Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Минилган эски автомобилни топшириб, янгисини олиш мумкин бўлади» — «Ўзавтосаноат» дирекцияси бошлиғи

«Минилган эски автомобилни топшириб, янгисини олиш мумкин бўлади» — «Ўзавтосаноат» дирекцияси бошлиғи

Фото: «uz24.uz»

Бугун, 7 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти вакиллари иштирокида «Ўзбекистонда автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси» мавзусида брифинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда АОКА матбуот хизмати хабар берди.

«Ўзавтосаноат» стратегик режалаштириш дирекцияси бошлиғи Рустам Қодиров Ўзбекистон автобозорида trade-in амалиёти татбиқ қилинишини маълум қилди.

«Мамлакатимизда автомобиллардан фойдаланиш бўйича янги тизим жорий этилиши режалаштирилмоқда, — деди Рустам Қодиров. — Масалан, сизнинг мошинангиз бор, 3-5 ёки 10 йил мингансиз, уни янгиламоқчисиз. Лекин янги мошина сотиб олиш учун пулингиз камроқ бўлиши мумкин. Сиз эски, яъни ҳозир миниб юрган мошинангизни диллерга бориб топширасиз-да, янги автомобил ўртасидаги фарқни тўлов қиласиз, алмаштириб кетаверасиз, янгилаб оласиз».

Қайд этилишича, бу янги автомобиллар савдосини кучайтиради. Шунингдек, аҳоли ихтиёридаги автомобиллар паркини яхшилаш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг