Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқариш ҳажми ошди

Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқариш ҳажми ошди

Ўзбекистон 2019 йилнинг январь-апрель ойларида 79,61 мингдан зиёд енгил автомобиллар ишлаб чиқарди, бу эса 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 49,6 фоизга кўпдир, деб хабар бермоқда «ЎзА».

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, юк автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳисобот даврида 2 карра ортган ва 1719 донани ташкил этган.

Ўзбекистон 2019 йилнинг январ-апрель ойларида 593 дона автобус ишлаб чиқарган, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,1 марта кўпдир.

Автомобиль двигателлари ишлаб чиқарилиши ҳажми 2019 йилнинг январь-апрель даврида 63,76 минг донани ташкил қилган. 2018 йилнинг январига таққослаганда, бу кўрсаткичда ўсиш 56,4 фоизни ташкил этган.

2019 йилнинг январь-апрель ойларида тракторларни ишлаб чиқариш ҳажми 164 донани ташкил этган, бу эса 2018 йилнинг хос даврига нисбатан 79,7 фоизга камдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг