Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзавтосаноат» 2019 йилнинг энг яхши иш берувчиси деб топилди

«Ўзавтосаноат» 2019 йилнинг энг яхши иш берувчиси деб топилди

Фото: «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати

«Энг яхши иш берувчи – 2019» IV йиллик танловида давлат компаниялари орасидаги «2019 йилнинг энг яхши иш берувчиси» соврини «Ўзавтосаноат» АЖга топширилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

«Талабалар орасида энг талабгир иш берувчи» совринига давлат компаниялари орасида UzAuto Motors компанияси сазовор бўлди.

Фото: «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати

Мазкур танлов DaVinci Management Consulting компанияси томонидан ҳар йили ўтказилиб, давлат, маҳаллий ва халқаро компанияларга уларнинг Ўзбекистонда инсон капиталини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун мукофотлайди.

«Ўзавтосаноат» АЖ 85 дан ортиқ корхонани ўз ичига олади. Улардаги ишлаб чиқариш жараёнларида 27 минг нафардан зиёд ишчи фаолият юритади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг