Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўтган йили онлайн аукционларда 246,6 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Ўтган йили онлайн аукционларда 246,6 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Ўтган йилда биржа орқали 100 мингдан ортиқ автомобиль рақами сотилди. Битта рақамнинг ўртача баҳоси — 2,4 миллион сўмни ташкил этади. 

Бу ҳақда АОКАда Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Ўтган йил давомида avtoraqam.uzex.uz веб-сайтида шаффоф онлайн-аукциони орқали 246,6 млрд сўмга тенг 100 мингдан ортиқ автомобиль рақамлари сотилди.

Авторақамлар сотуви сон кўрсаткичида 2,7 баробарга, қиймат бўйича 58 фоизга ошган. Битта битимнинг ўртача қиймати 2,4 млн сўмга тенг бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг