Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Мерседес-Бенц» ҳайдовчиси ухлаб қолиб, симёғочга урилди. Бир киши вафот этган

«Мерседес-Бенц» ҳайдовчиси ухлаб қолиб, симёғочга урилди. Бир киши вафот этган

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар беришича, 2020 йил 4 январ куни соат 08:10ларда Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳудудида ҳайдовчи — Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган М.С. «Мерседес-Бенц» русумли автомобилида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги темир симёғочга урилган. Натижада йўловчилар — Марғилон шаҳрида яшаган, 1975 йилда туғилган А.М. тан жароҳати олиб, касалхонада вафот этган. Шунингдек Марғилон шаҳрида яшовчи, 1964 йилда туғилган Т.М. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчининг транспорт воситасини бошқариш вақтида ухлаб қолиши, бунинг натижасида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги темир симёғочга урилиши оқибатида содир бўлган.

Ҳурматли ҳайдовчилар, транспорт воситасини кучли толиқиш ҳолатида бошқариш ҳайдовчи ва йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчилари ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли эканини унутманг. Транспорт воситасини бошқариш вақтида толиқишни сездингизми, уни тезда тўхтатинг, автомобилдан тушиб бироз тоза ҳаводан нафас олинг. Бироз дам олгач, ҳаракатланишда давом эттиринг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг