Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Майли ёмғир-қор ёғсин, ўз постимдан кетмайман. Пойтахт йўлларидан фоторепортаж

Майли ёмғир-қор ёғсин, ўз постимдан кетмайман. Пойтахт йўлларидан фоторепортаж

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, жорий йилнинг 30 март куни соат 06:00дан 20 апрель куни соат 00:01га қадар Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида махсус рухсатнома (стикер)сиз транспорт воситаларининг ҳаракати чекланди.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида ДЙҲХХ ва бошқа мутасадди ташкилот ходимлари ҳамкорликда доимий хизмат олиб боришмоқда. 8 апрель куни республикамизнинг айрим ҳудудларига, шунингдек, пойтахтимиз Тошкент шаҳрига ҳам баҳор келганига қарамасдан қор ёғиб, атрофни оқ ранга буркади. Ҳаво ҳарорати паст, қор тинимсиз ёғиб турган вақтда ҳам карантин ҳамда бошқа постларда хизмат ўтаётган ходимлар фуқаролар хавфсизлиги учун янада кучайтирилган тартибда хизмат олиб боришди.

Улар бор экан йўлларимиз биз ва сиз учун хавфсиздир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг