Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Машинангизни телефон орқали бошқарасизми? «Ўзавтосаноат» стартап-лойиҳалар ғолибини маълум қилди

Машинангизни телефон орқали бошқарасизми? «Ўзавтосаноат» стартап-лойиҳалар ғолибини маълум қилди

Фото: Ўзавтосаноат

«Ўзавтосаноат» АЖ томонидан UzAuto Market инновацион платформасида ўтказилган стартап-лойиҳалар танлови якунига етди. Танловда бутун Ўзбекистон бўйлаб 140 та лойиҳа топширилди. Ушбу лойиҳалар орасида нафақат машинасозлик, балки тиббиёт, АКТ, маркетинг ва бошқа соҳалар ҳам бор эди.

Кучли йигирматаликка кирган лойиҳалар презентацияси UzAuto Market стартап-платформасида ўтказилди. Якунда «Ўзавтосаноат», Инновацион ривожланиш вазирлиги, Турин политехника университети ва IT Park вакилларидан иборат ҳайъат аъзолари томонидан ғолиблар аниқлаб олинди.

Биринчи ўрин — Шоҳрух Ҳайдаровнинг Shaxcar Smart System лойиҳаси. Ушбу тизим мобил телефон орқали автомобилни овозли бошқариш имконини беради.

Иккинчи ўрин — Зафар Тошпўлатовнинг сунъий интеллект ёрдамида сут бези раки касалликларига ташхис қўйиш дастури.

Учинчи ўрин — Рамил Рафиковнинг Dreamdash — Cobalt автомобиллари учун прибор панели лойиҳаси.

Эслатиб ўтамиз, UzAuto Market инновацион платформасида ўтган стартап-лойиҳалар танлови «Ўзавтосаноат» ташаббусига кўра ташкил этилган эди. UzAuto Market стартап-майдончаси — Ўзбекистондаги илк ўзига ҳос лойиҳа бўлиб, ёш иқтидорларга автомобилсозлик соҳасида янги ғояларни амалга ошириш имконини беради. Ёш ихтирочилар учун четдан киритиладиган сармоясиз, мустақил равишда бизнес бошлаш осон эмас. Ушбу платформада нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёдан келадиган ихтирочилар ва инвесторлар ўзаро учрашиш имконига эга бўлади.

Стартап платформа — ихтирочилар, ишлаб чиқариш заводи ва харидор ўртасидаги ҳамкорликнинг янгича кўриниши бўлиб, улар майдончада бевосита учрашишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг