Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Машина бошқараётиб ухлаб қолмаслик учун нима қилиш керак?

Машина бошқараётиб ухлаб қолмаслик учун нима қилиш керак?

Фото: «Pikabu»

Ўта қисқа, шу билан бирга ўта доғулики бу лаҳзали уйқу. Оний уйқу — йўлда ҳайдовчилар дуч келиши мумкин бўлган энг катта хавф-хатарлардан бири.

Автомобиль бошқариб кетаётган ҳайдовчининг чарчоқ ва мизғиб олиш хоҳиши, афсуски, ноёб ҳодиса эмас. Айниқса, бу узоқ сафарга отланганларга тааллуқли. Афсуски, ҳайдовчиларнинг қўпчилиги бунга аҳамият беришмайди ва унчалик жиддий қабул қилишмайди. Лекин кейинги пушаймон ўзингга душман: экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, охири ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаларининг тахминан 25 фоизи айнан машина бошқараётган ҳайдовчининг ухлаб қолиши туфайли келиб чиққан.

Рулда ухлаб қолмасликнинг чораси бор

  • Қовоқлар оғирлашиб, олдинда кетаётган машиналаргача бўлган масофа қисқариб бораётгандек туюлса, иложи борича тезроқ тўхташ учун жой топиб, албатта мизғиб олиш керак (5—10 дақиқа).
  • Эшикни очинг, ўрнингиздан турмасдан, оёқларни ерга қўйинг ва бошни иложи борича пастга эгинг: мияга қон келиб, уни кислородга тўйинтиради ва шу тариқа тезда ўзингизга келасиз.
  • Узоқ сафарга отланишдан олдин енгил овқат тановул қилинг (балиқ, мева-сабзавотлар).
  • Йўлга чиқишдан камида саккиз соат олдин алкоголь қабул қилманг.
  • Машиналар тўхташ жойида беш дақиқа гимнастика қилиб, бир неча марта чуқур нафас олинг.
  • Қулоқ солинчагини қиздириб ишқаланг ёки юзингизни шапатиланг.
  • Совуқ сувда ювининг.
  • Ҳар икки соатда мева еб, кўпроқ тоза сув ичинг.
  • Қуюқ қаҳва оний уйқуда ёрдам бермайди: кофеин 2 соатдан кейингина таъсир кўрсата бошлайди.
  • Қувватбахш, энергетик ичимликларни ичманг: қисқа фурсатли тетикликдан сўнг ўзингизни янаям ҳорғин сезасиз.
  • Ташқаридан тоза ҳавонинг мунтазам кириб туришини таъминланг.
  • Ҳолатингизни тез-тез ўзгартириб туринг.
  • Салонда ҳарорат 21°C даражадан ошиб кетмаслиги керак.
  • Йўлда қисқа фурсатга бўлса ҳам тез-тез тўхтаб туринг. Дастлаб — ҳар 2 соатда, кейин — ҳар 60 дақиқада.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг