Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Жигули» ҳайдовчиси қоида бузди ва ҳаётдан бевақт кўз юмди

«Жигули» ҳайдовчиси қоида бузди ва ҳаётдан бевақт кўз юмди

Жорий йилнинг 16 февраль куни соат 08:10 ларда Чилонзор тумани, Дўмбиробод кўчаси «Қурилиш моллари» бозори қаршисида Чилонзор туманида яшаган М.А. «ВАЗ 2106» русумли транспорт воситасида йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб, Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида яшовчи Ш.А. бошқарувида бўлган «Исузи» русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Тўқнашув натижасида «ВАЗ-2106» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси М.А. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг