Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИВ: Интернетда тарқалган «01 001 VIP» автомобил рақами ҳақиқий эмас

ИИВ: Интернетда тарқалган «01 001 VIP»  автомобил рақами ҳақиқий эмас

Интернетда тарқалган «01 001 VIP» давлат рақам белгиси билан боғлиқ видеотасвир юзасидан муносабат билдирилди.

Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеотасвирдаги «01 001 VIP» рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси «Uzavtomotobelgi» Давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқарилганини инкор қилди.

Авто-мототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси «Uzavtomotobelgi» Давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқилади.

Шунингдек Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти (O‘zDSt 640:2014) талаблари асосида рўхатдан ўтказиш давлат рақам белгилари ишлаб чиқарилишида «I» ҳарфи ишлатилмаслигини маълум қилди.

Бундан ташқари, давлат рақам белгиларини қўлбола усулларда ясаш ва улардан фойдаланиш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликни юзага келтиради.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125-моддаси 6-қисмига асосан Давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқариш —базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг