Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИВ машинада баланд овозда қўшиқ эшитганларни жаримага тортишни таклиф қилди

ИИВ машинада баланд овозда қўшиқ эшитганларни жаримага тортишни таклиф қилди

Иллюстратив фото

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, республика ҳудудида автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши билан бир қаторда, айрим ҳайдовчилар томонидан аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг магнитофон ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратураларидан овозини баланд қилиб фойдаланиши ҳоллари ҳам учрамоқда. Бундай ҳаракатлар фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталиги бузилишига сабаб бўлмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, 2018 йилда 6 466 нафар, 2019 йилда 9 911 нафар ҳамда 2020 йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида 8 763 нафар (жами 25 140 нафар) транспорт воситалари ҳайдовчилари белгиланмаган жойларда фақатгина товуш сигналини сабабсиз бериши ва транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи қурилмаларни ўрнатиши билан боғлиқ қоидабузарликларни содир этгани учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларида автомобиль салонида товуш баландлиги 85 дБ.дан баланд бўлмаслиги ҳамда кўпи билан 8 соат тинглаш тавсия этилган. Шу билан бир қаторда, товуш баландлиги 90 дБ бўлганда 2,5 соат, 95 дБ.да 47 дақиқа, 100 дБ.да 15 дақиқа, 105 дБ.да 4 дақиқа, 115 дБ.да 28 сония, 120 дБ.да 9 сониядан ортиқ тинглаш инсон саломатлигига салбий таъсир қилиш ва карликка сабаб бўлиши мумкинлиги қайд этилади.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддасининг биринчи қисмига қўшимчалар киритилиб, ушбу модда қўйидаги таҳрирда баён этилмоқда:

«Товуш сигналини сабабсиз бериш, аҳоли пункти ерларида транспорт воситаларининг магнитофон ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратураларидан овозини баланд қилиб фойдаланиш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш» сўзлари билан тўлдирилмоқда.

Мазкур модда биринчи қисмининг санкциясидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги жарима уч баравари миқдорига ўзгартирилмоқда.

Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ, транспорт воситаларининг товуш чиқарувчи, ёритувчи ва бошқа қурилмаларидан фойдаланиш, уларни ўрнатиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун маъмурий чораларни кучайтириш, ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқариш жараёнида транспорт воситалари ҳайдовчилари билан муносабатдаги ўзаро бир-бирларига бўлган масъулиятини оширади.

Йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш билан боғлиқ фаолиятнинг таъсирчанлигини оширади.

Фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишларига ҳамда инсон саломатлигига салбий таъсир қилиш омилларини камайтиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг