Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИББ: «Тонировка» қилишга шошилманг!

ИИББ: «Тонировка» қилишга шошилманг!

Фото:«Regnum»

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати «тонировка» масаласи бўйича ҳайдовчиларга мурожаат билан чиқди.

«Ҳурматли ҳайдовчилар! Интернет тармоқларида баъзи шахслар автомобиль ойналарини қорайтириш бўйича хизмат кўрсатишларини билдириб, фуқароларнинг ишончидан фойдаланган ҳолда ушбу хизматни уларга таклиф қилаётганликлари тўғрисидаги бизга келиб тушаётган хабарларнинг сони ортиб бормоқда. Биз сиздан Тегишли қарор кучга киргани тўғрисида маълумот эълон қилингунига қадар шошмасликни сўраймиз» дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ойналарнинг тусини ўзгартириш учун ИИВ ЙҲХББ вакилларидан тегишли рухсат ва плёнка олиниши зарур.

Амалдаги қонуничиликни бузган шахслар, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар, дея эслатилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг