Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«GM Uzbekistan» Юнусободдаги автосалон билан келишувни бекор қилди

«GM Uzbekistan» Юнусободдаги автосалон билан келишувни бекор қилди

Фото: «carzone.uz»

«Ўзавтосаноат» АЖ мониторинг вақтида аниқланган қоидабузарликлар оқибатида «GM Uzbekistan» АЖнинг Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги «Ҳумо Автосавдо» МЧЖ билан дилерлик келишуви тугатилгани маълум қилинди.

Келишувнинг бекор қилинишига «GM Uzbekistan» автомобиллари савдосида шаффофлик бўлмаганлиги, компания томонидан эълон қилинган акцияларининг муносиб ташкил қилинмаганлиги, автосалон томонидан келишув шартларининг доимий равишда бузиб келинганлиги, автосалон фаолиятидаги коррупция, автомобилларни етказиб беришда сунъий бронлаш ҳолатлари, харидорларга мавжуд автомобиллар хусусида нотўғри маълумотлар тақдим этилганлик, расмийлаштиришда амалга оширилган қонунбузарлик каби ҳолатлар сабаб бўлган. 

«Шунингдек, автосалон тозалик ва гигиена талабларига риоя қилмаганлиги мижозларнинг қулай шароитларда автомобиль харид қилишига тўсқинлик қилган», — дейилади «Ўзавтосаноат» хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг